Жорий йилнинг 16 февраль санасида бешта мухим ташаббусни бешинчи бўлимини ижросини амалда бажариш ҳамда 2018 йил 2 февралдаги П-Ф 53-25 «Хотин-қизлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш тўғрисида» ги фармони ижросини амалда бажариш мақсадида Оқолтин тумани касб-ҳунар мактабида 3-сектор раҳбари бошчилигида давра суҳбати бўлиб ўтди. Иштирок этдилар: Оқолтин тумани И. И. Б. бошлиғи 3-сектор раҳбари Ж. М. Шерқулов, Оқолтин тумани Д. Х. Х раҳбари У. Очилов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Оқолтин тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Н. Алтмишева, Оқолтин тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори Ҳ. Муҳаммадиев, Агробанк ҳодими Ж. Омонов, Оқолтин тумани Иқтисод бўлими бошлиғи Ғ. Ҳурсанов, Халқ банки бўлими бошлиғи С. Қаршибоев, Оқолтин тумани И. И. Б хотин-қизлар инспектори Д. Усморова, «Таргет» фирмаси раҳбари Мусобек, «Сардоба текстил» раҳбари, Оқолтин тумани Ёшлар агентлиги раҳбари О. Эгамов, Оқолтин тумани депутатлари Э. О. Бабаев, Ғ. Аҳмедовлар иштирок этдилар. Давра суҳбатида қизлар ва аёллар муаммолари барча ташкилот раҳбарлари томонидан ўрганилиб ўн кун муддат ичида ҳал қилиш масаласи кўриб чиқилди. Аёллар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шу билан бирга «Меҳнат ярмаркаси» ҳам бўлиб ўтди.