«Навоийни ёд этиб»

Оқолтин тумани касб-ҳунар мактаби ўқувчилари Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилган Алишер Навоий ҳайкали пойида гул қўйиш маросимида иштирок этдилар. Тадбирдан сўнг Гулистон драмма театрида «Навоийни ёд этиб» номли концерт дастурини томоша қилдилар. Ўқувчилар яхши таассуротлар билан қайтдилар.

Тадбир давомида Ёзувчилар уюшмаси раиси сенатор шоира, Ҳаётхон Ортиқбоева билан давра суҳбати бўлиб эсдалик учун расмга тушдилар.

Фаол ўқувчи-ёшлар Ўзбекистон 24 каналига ўзлари ёд олган Навоий ғазалларидан намуналар айтиб бердилар.

Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассиси А. Маматқулов хам ёшлар билан Алишер Навоий таваллудига бағишланган концерт дастуридан сўнг эсдалик учун расмга тушдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan