Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда миллий қадриятларимизнинг ўрни жуда муҳим

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда миллий қадриятларимизнинг ўрни жуда муҳим – Telegraph

Оқолтин тумани касб-ҳунар мактабида, туман ИИБ, маҳалла фуқаролар йиғини, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, айниқса сўнги вақтларда ёшлар орасида урф бўлган ижтимоий тармоқлар орқали ҳуқуқбузарлик ва зўравонликни тарғиб этувчи видеоматериаллар тарқалишини олдини олиш, интернет тармоғидан оқилона фойдаланиш маданиятини юксалтириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда миллий қадриятларимизнинг ўрни жуда муҳим – Telegraph

Йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир. Афсуски, айрим ота-оналар кўпинча фарзандининг келажак тақдири, бахт-саодати ҳақида ўйламай, ҳали балоғат ёшига етмаган қизини узатиш ёки қариндошимнинг қизи бегона бўлмасин, деб ўғил уйлантириш тараддудига тушади. Бунинг оқибатида қизларни ўн олти, ҳатто ундан кичик ёшда турмушга узатиб юбориш ҳоллари учраб туради. Аммо, бу кўп ҳолларда бўлғуси онанинг саломатлиги ва руҳиятига, қолаверса, ёш оиланинг мустаҳкамлиги, туғилажак фарзанднинг соғломлигига салбий таъсир кўрсатади. Мутахассислар томонидан қизларнинг 16-18 ёшларда она бўлиши жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланган. Кўп ҳолларда бундай ёшдаги қизларнинг соғлом фарзандни дунёга келтиришида турли муаммолар келиб чиқади. Қизларнинг жисмонан ва руҳан оналикка тайёр бўлмасдан оила қуриши кўпинча туғруқ жараёнида ўлим хавфи ортишига сабаб бўлади. Бинобарин, эрта ҳомиладорлик ёш она ҳамда бўлажак фарзанд учун хавфли эканлиги тушунтирилди.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда миллий қадриятларимизнинг ўрни жуда муҳим – Telegraph

Тадбирда иштирок этган отинойилар томонидан қизларимизга оилавий қадриятлар борасидаги ўз ўгитларини беришди.

Хайрихон Шаробитдинова,

Оқолтин касб-ҳунар мактаби директор ўринбосари

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan